Шавкат Мирзиёев эртага Туркияга боради

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан жорий йилнинг 29-30 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Турк асри: тилда, фикрда ва ишда бирлик” мавзусидаги навбатдаги саммитида иштирок этади.

Ташкилот доирасида кўп томонлама ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, туризм, экология ва таълим йўналишларида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Саммит якунлари бўйича Анқара декларацияси ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг