Шавкат Мирзиёев Эрон делегациясини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашув давомида Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда ушбу мамлакатдаги гуманитар инқирозни енгиб ўтишга зарур кўмак кўрсатиш чоралари юзасидан фикр алмашилган.

Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилган. Учрашув аввалида Али Шамхоний давлат раҳбарига Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларида шериклик лойиҳалари ва дастурларини илгари суриш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан хавфи ортиб бораётган терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотикларнинг ноқонуний айланмаси таҳдидларига қарши курашиш масалаларида самарали ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган.

“Ўзбекистон етакчиси олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, икки мамлакат етакчи корхоналари ва компанияларининг саноат кооперацияси кенгаймоқда. Ўтган ойда Теҳрон шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форум муваффақиятли ўтказилди. Яна бир қатор муҳим тадбирлар режалаштирилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг