Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради
Жамият
−
12 Октябрь 2019
3130Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Баку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этади.
Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ҳамда Туркманистон делегациялари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган масалаларни муҳокама қилади.
Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинади.
Учрашув якунида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши еттинчи саммитининг декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Бокуга ташрифи доирасида саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Туркий тилли ҳамкорлик кенгашининг тўлақонли аъзо бўлгани ва ташкилотнинг Озарбайжонда ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси