Шавкат Мирзиёев БАА вазири билан учрашди
Жамият
−
14:08 784 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 май куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида вазир давлат раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ал Наҳаён, мамлакат Бош вазири, Вице-президенти ва Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ал Маҳтум ҳамда Вице-президент Шайх Мансур Ал Наҳаённинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, аввало, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Ўзбекистон – БАА дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб, устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани катта мамнуният билан қайд этилган.
Давлат хизмати механизмларини такомиллаштиришнинг 10 та асосий йўналиши бўйича ҳамкорликни назарда тутувчи қўшма “йўл харитаси” изчил амалга оширилмоқда. БААнинг бюрократияни қисқартириш соҳасидаги илғор тажрибаси жорий этилмоқда. Тегишли дастур доирасида лойиҳа офиси ишга туширилган.
Ҳозирга қадар қамрови бир миллиондан ошган “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” таълим дастурини амалга ошириш натижалари ҳам эътироф этилган.
Live
Барчаси