Шавкат Мирзиёев Андрей Бабишни кутиб олди
Жамият
−
30 Апрель 3997 1 дақиқа
Бугун, 30 апрель куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабишни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, уни шоҳсупага таклиф қилган.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Чехия давлат мадҳиялари янграган. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.
Маросим якунида биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.
Live
БарчасиЭнди “подезд”лар ҳар ҳафта тозаланади
30 Апрель