Шавкат Мирзиёев Андижонга учиб кетди
Жамият
−
16 Май 2019 4225 1 дақиқа
Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16-17 май кунлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Андижонда бўлади.
Бироз олдин Ўзбекистон Президенти жой олган самолёт Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Андижон томон учиб кетди.
Ташриф чоғида аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, янги мақсад ва вазифаларни белгилаш режалаштирилган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь