Шавкат Мирзиёев АҚШда FIFA президенти билан учрашди

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида ўтказилган Тинчлик кенгаши йиғилиши доирасида FIFA президенти Жанни Инфантино билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп раислигида ўтказилган тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Баҳрайн, Индонезия, Аргентина, Парагвай, Руминия, Миср, Қатар, Покистон, Венгрия, Албания, Арманистон, Вьетнам, Камбоджа, БАА, Туркия, Кувайт, Саудия Арабистони, Исроил, Марокаш ва бошқа давлатлар делегациялари раҳбарлари ҳам қатнашган.

Ғазо секторини қайта тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек, минтақада тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида дастлабки саммитни чақиргани учун Америка Қўшма Штатлари Президенти, “Тинчлик кенгаши” раиси Дональд Трампга миннатдорлик билдирган. 

Йиғилиш якунида “Тинчлик кенгаши” фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги декларация имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантино FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг