Шавкат Мирзиёев Humo Arena очилишида иштирок этади
Жамият
−
04 Март 2019 10920 1 дақиқа
Жорий йилнинг 15 март куни Humo Arena муз саройининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.
Тадбирга шунингдек, Ўзбекистон Ҳукумати ва Парламенти аъзолари, вилоят раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотлари, фан ва маданият арбоблари, спортчилар таклиф қилинган.
Маросимнинг бош саҳнасида қишки ва ёзги спорт усталари, санъаткор, актёрлар чиқиш қилади. Бундан ташқари, ажойиб мусиқали шоу ва “Щелкунчик” муз спектакли намойиш этилади.
Маълумот учун, Humo Arena саройи қурилиши 2017 йил февраль ойида бошланганди. Бино hi-tech усулида қурилган бўлиб, 9 гектар майдонни эгаллаган. Асосий майдон 12,5 минг кишини сиғдиради ва хоккей учрашувлари учун фойдаланилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь