“Шарқ” йўловчи поездлари ҳаракати тикланяпти
Жамият
−
20 Август 2020 5127 1 дақиқа
Эртага, 21 августдан "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишида 10/09 сонли "Шарқ" йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, 25 августдан "Термиз – Сариосиё – Термиз" ҳамда "Навоий – Янги Зарафшон – Навоий", 28 августдан эса "Навоий – Бузаубай – Навоий" йўналишларда шаҳарлараро поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 20 августидан бошлаб маҳаллий йўналишларда қатновчи бир қатор йўловчи поездлар қатнови, 22 августдан бошлаб шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025