Шарда Университети талабаси бўлинг ва 50% гача грантни қўлга киритинг

Бизнес

image

Андижон шаҳрида жойлашган Ўзбекистондаги Шарда Университети 2019 йил Президентнинг махсус қарори билан Sharda Group компаниясининг ҳар бир талабага жаҳон стандартларига жавоб берадиган таълимни тақдим этиш мажбуриятига асосан ташкил этилган. Бу Шарда Университетининг биринчи оффшор кампуси бўлиб, унда 95 дан ортиқ мамлакатлардан келган талабалар таҳсил оладилар. Университет Деҳлининг етакчи таълим, тадқиқот ва инновация марказларидан бирига айланган.

Ўзбекистон Евроосиё минтақасида ривожланаётган давлат. Шу боис Шарда Университети Ўзбекистонда фаолият юритиб, нафақат ўзбекистонлик талабаларга, балки қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон талабаларига ҳам хизмат кўрсатадиган Евроосиёдаги биринчи ҳинд кампуси бўлишни мақсад қилган. 

Университетда тўртта факултет мавжуд: 

1.️Асосий фанлар факултети, 
2.️Муҳандислик ва технология факултети, 
3.️Менежмент факултети,  
4.️Гуманитар фанлар факултети. 

Университет томонидан тақдим этиладиган курслар қуйидагилардан иборат: 

1. Технология бакалаври (информатика ва муҳандислик)
2. Бизнес бошқаруви бакалаври 
3. Амалий инглиз тили бакалаври

Қисқа вақт ичида Ўзбекистондаги Шарда Университети 400 дан ортиқ талабага замонавий олий таълим бериш билан ўзига хос ўринни эгаллади. Талабалар  тажрибали академиклар ва саноат мутахассисларидан иборат етакчи профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилади ва  глобал иқтисодиётнинг мураккаб талабларига жавоб беришга тайёрлайди, шунингдек, ўзгарувчан дунё  иқтисодиётига мослашиб боришлари учун талабаларда иқтисодий глобал муаммоларни ҳал қилиш кўникмалари шакллантирилади. 

Шарда бутун дунё бўйлаб 15 дан ортиқ университет ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.

Университетда талабалар Германия каби хорижий мамлакатларга ташриф буюрадиган "Work and Travel" дастури мавжуд. 

Университет нафақат энг яхши таълимни беришга, балки ижобий таълим тажрибасини тақдим этишга ҳам интилади.

Университетда тадбиркорлик, инвестиция ва савдони ривожлантириш бўйича марказ ташкил этилган. ЎШУда, шунингдек, Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўлими мавжуд бўлиб, унда талабалар кенг доирадаги иловалар учун инновацион дастурий таъминотни ишлаб чиқадилар. 

Индустрй-cоннеcт тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда, турли компанияларнинг таниқли маърузачилари Шарда университети талабалари билан суҳбатлашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқдалар. Университетда Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ва Фарғона вилоят халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган илмий олимпиадада 100 фоиз, 75 фоиз ва 50 фоизлик стипендия олган юзлаб талабалар иштирок этди.

Шарда университети стипендияси ва кириш тести (SUSAT) учун имтиҳонлар онлайн ва офлайн режимда ўтказилади. Бундан ташқари, талабалар халқаро миқёсда тан олинган инглиз тилини билиш имтиҳонини тугатганлик сертификатини тақдим этишлари ёки Шахсий интервюга (ПИ) келишлари керак. 

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг shardauniversity.uz

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг