“Шалпангқулоқ кубок”нинг 1/8 финалига қуръа ташланди
Спорт
−
18 Декабрь 2023
8028Бугун, 18 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) 1/8 финалига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, жорий мусобақада ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида кўрилаётган Мадриднинг “Реал” клуби билан Германиянинг “Лейпциг” клуби тўқнашадиган бўлди. Амалдаги чемпион Англиянинг “Манчестер Сити“ клуби эса чорак финалга чиқиш учун Даниянинг “Копенгаген” жамоаси билан баҳс олиб боради.
Қуръа натижалари:
“Порту”-“Арсенал”;
“Наполи”-“Барселона”;
ПСЖ-“РеалСосьедад”;
“Интер”-“Атлетико”;
ПСВ-“Боруссия Дортмунд”;
“Лацио”-“Бавария”;
“Копенгаган”- “Ман Сити”;
“Лейпциг”-“Реал”.
Маълумот учун, жорий мавсум ЕЧЛ финалига Англия пойтахти Лондон шаҳри мезбонлик қилади. Ҳал қилувчи ўйин афсонавий “Уэмбли” стадионида ўтказилади.