Шакиранинг бепул концертига 2 млн томошабин йиғилди

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 2 май куни колумбиялик хонанда Шакиранинг Рио-де-Жанейро соҳилида ўтказилган бепул концерти 2 миллион кишини бир жойга жамлади. Бу ҳақда “Rollingstone” хабар берди.

Копакабана соҳилидаги ушбу чиқиш хонанданинг “Аёллар энди йиғламайди” (Las Mujeres Ya No Lloran) номли жаҳон турнесининг бир қисмига айланган. Шакира ўзининг барча хит қўшиқларини ижро этган ва концертни футболчи Жерар Пике билан ажрашганидан кейин яратилган “BZRP Music Sessions #53/66” композицияси билан якунлаган. 

“Биз аёллар, ҳар сафар йиқилганимизда, қайта қаддимизни ростлаймиз ва янада донороқ бўламиз”, дейди хонанда.

Одамлар машҳур соҳилга эрталабдан тўплана бошлаган, кўпчилик Лотин Америкасининг бошқа давлатларидан етиб келган. Концертга борганлардан бири Хеллем Соуза да Силванинг айтишича, Шакиранинг чиқиши, худди Bad Bunny’нинг Сан-Паулудаги концертлари каби: “Бразилия, Пуэрто-Рико, Колумбия ва бошқа давлатлар Лотин Америкасининг бир қисми эканлигини ҳамда Америка дегани фақат АҚШ эмаслигини англатади”.

Рио мэри Эдуардо Кавальере ўзининг X саҳифасида концертга 2 миллион киши ташриф буюрганини ёзган. Аввалги йилларда ушбу соҳилда Мадонна ва Леди Гага ҳам концерт берган. Бепул концертлар мэрия сиёсатининг бир қисми ҳисобланади.

“Шоуларга киритилган инвестициялар бизга 40 баравар кўп молиявий фойда келтиради”, дейди Кавальере. 

Сайёҳлар оқими туфайли Шакиранинг концертидан шаҳар хазинасига қўшимча 155 миллион доллар тушиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

концерт Шакира Рио-де-Жанейро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг