Шакира Пикега таҳдид қилди

Спорт

image

Колумбиялик қўшиқчи Шакира ўртадаги муносабатларини узган “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикенинг обрўсига путур етказиш ниятида. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Шакира Пике ҳақида фақатгина ўзи биладиган баъзи сирларини ошкор қилиш ва ҳимоячининг шахсий ҳаётига доир ҳозиргача номаълум бўлган тафсилотларни оммага гапириб бериш билан таҳдид қилган. Колумбиялик хонанда ўзининг адвокатлар жамоаси билан бу борада қаттиқ ишламоқда ва улар Пикега зарба беришга тайёр.

Қайд этилишича, Шакиранинг жамоаси Жерарнинг хулқ-атворидаги барча маълумотлардан хабардор ва улар бу ҳақда батафсил ҳисобот тузмоқда. Шунингдек, Пике Шакира томонидан обрўсига путур етказилиши мумкинлигини яхши англаб турибди.

Қўшимча қилинишича, Пике ва Шакира фарзандларининг қаерда яшаши борасида келиша олмаяпти. Агар ушбу келишмовчилик иши судгача борадиган бўлса, “Барселона” ҳимоячиси фарзандларининг машҳур хонанда билан яшашига кўнишга мажбур бўлади.

Маълумот учун, Пике ва Шакира 2011 йилдан бери муносабатда бўлиб келмоқда, бироқ жуфтлик расман турмуш қурмаган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг