Шахмат олимпидаси: Нодирбек Абдусатторовдан навбатдаги ғалаба

Спорт

image

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон-2 терма жамоаси билан дурранг натижа қайд этди.

Ўзбекисттон терма жамоаси ҳисобидаги ягона ғалаба Нодирбек Абдусатторовга насиб этди. Нодирбек Гукеш Доммаражму устидан зафар қозонди.

Афсуски, Жавоҳир Синдоров Праггнанандҳага қарши кечган баҳсда мағлубиятга учради.

Ўзбекистон терма жамоаси шарафи ҳимоя қилган яна бир шахматчи – Нодирбек Ёқуббоев Сарин Ниҳал билан кечган тўқнашувда муроса кўчасини танлади. Шунингдек, Жаҳонгир Воҳидов ҳам Адҳибан билан учрашувда дуррангга имзо чеккан. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ҳиндситонлик кучли рақибларига қарши ўйинда муносиб кураш олиб борди. Томонлар 2:2 ҳисобида дуррангга рози бўлишди.

Ушбу ушрашувдан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси ҳиособидаги очколар сони 17 тага етди. Бу орқали ўзбекистонлик шахматчилар мусобақа жадвалидаги биринчи поғонани ўзларида сақлаб қолди.

Сўнгги турда Ўзбекистон ғалаба қозонса, чемпионликни нишонлайди – очколар тенг келиб қолган тақдирда қўшимча кўрсаткичлар ҳисобга олинади ва бу борада устунлик Ўзбекистон томонида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

257

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг