Шаҳло яна “Миллион”да!
Бизнес
−
11 Июнь 2021
42637Ўзбек санъати вакиллари “Million Wear” брендининг футбол бўйича Европа чемпионатига бағишланган коллекцияси рекламасида суратга тушишди. Aлишер Узоқов, Шаҳло Зоирова, Муҳаммадали Наврўзов, Севиша, Маъруф, Aсал, Дилшодбек Каттабековлар Aнглия, Франция, Туркия, Германия, Италия, Испания, Россия, Голландия ва Португалия байроқларини эслатувчи футболкаларда ушбу коллекция юзига айландилар.
Таъкидлаш жоизки, 2018 йилдан буён ўз томошаларида мухлислар учун “Million Wear” номи остида либослар тақдим эта бошлаган жамоа аъзолари яқиндагина “Халқлар дўстлиги” майдони рўпарасида биринчи бренд дўконини очгандилар. Ташриф буюрган харидорлар маҳсулот сифати ва нархларидан яхши маънода ҳайратда эканликларини яширмаяптилар.
Aйтишларича, янги коллекция рекламасига актёрлар узоқ баҳс ва мунозаралардан сўнг саралаб, таклиф қилинган. Энг қизиғи, “Миллион” жамоаси аъзоси Маъруфга янги коллекция шунчалик манзур келдики, ўзи мухлислик қилмайдиган Германия терма жамоаси футболкасида суратга тушишга ҳам рози бўлди.
Дарвоқе, “Million Wear” 10 июндан бошлаб футбол ишқибозлари учун дўконнинг ўзида 15 дақиқа ичида футболкаларга севимли рақам ва мижознинг исми ёки фамилиясини ёздириш хизматини ҳам йўлга қўймоқда. Қолаверса, мазкур фан-либосларга онлайн буюртма берса ҳам бўлади.
Бундан ташқари, “Million Wear” Рамазон ойи муносабати билан эълон қилган бепул етказиб бериш хизмати футбол бўйича Европа чемпионати вақтида ҳам амал қилади. Яхши кўрган жамоангизни ўзингизга ярашадиган либосда қўллаб қувватланг!
Call-марказ:+998 97 330 88 88
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси