Шағал уюми ичига қарийб 6 кг “гашиш”ни беркитган аёл ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қарийб 6 килограмм “гашиш” моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона шаҳар Бешбола МФЙда яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл келгусида сотиш мақсадида 5 кг 936 грамм “гашиш” моддасини майда шағал уюми ичига яшириб қўйгани аниқланган ва наркотик модда ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур аёл муқаддам айнан гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси (гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида унинг шерикларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 201 кг каннабис ва 1 кг 994 грамм “гашиш” мусодара қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг