Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи Равшан Йўлдошев вафот этди
Маданият-санъат
−
30 Март 2020
177941“Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошеванинг отаси – “Tarona records” компанияси таъсисчиси Равшан Йўлдошев бугун, 30 март куни 59 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Манбанинг қайд этишича, Йўлдошев Тошкентдаги уйида юрак хуружидан вафот этган.
Равшан Йўлдошев беш фарзанднинг отаси эди. Унинг биринчи турмушидан уч қиз бир ўғли, хонанда Шаҳзода билан турмушидан эса бир ўғли бор эди.
Маълумотларга қараганда, Равшан Йўлдошевнинг тўнғич фарзанди Лола Йўлдошева айни вақтда Россияда.
Марҳум Равшан Йўлдошев асли хоразмлик. У қаерга дафн этилиши юзасидан аниқ маълумотлар йўқ.
У 90-йиллар ўрталарида “Tarona records” компаниясига асос солиб, кўплаб янги овозларнинг санъат оламига кириб келишига замин яратган. "Сетора", "Жоним" гуруҳлари, хонандалар Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Шоҳруҳхон, Шоҳруҳ рэпер, Шаҳриёрнинг фаолиятида “Tarona records”нинг ҳиссаси катта.
QALAMPIR.UZ жамоаси Равшан Йўлдошевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси