Шаҳзода Уильямнинг режалари маълум бўлди
World
−
07 May 2021 4510 1 minute
Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг набираси, Кембриж герцоги Уильям мамлакатдаги тизимни қандай модернизация қилиш ҳақида аллақачон ўйлаб қўйган.
39 ёшли шаҳзода "тахтга расмий равишда отаси Чарльздан кейин иккинчи ўринда турса ҳам", монархиянинг келажаги ва у амалга оширадиган ўзгаришлар тўғрисида режалар тузиб қўйган.
Қайд этилишича, Уильям протокол ва урф-одатларни ҳурмат қилса-да, халқ билан янада яқинроқ алоқа ўрнатишни ўз вазифаси деб билади.
"У ва унинг рафиқаси Кейт биргаликда қироллик оиласини ўраб турган очиқлик ва махфийлик пардаси ўртасида соғлом мувозанат ўрнатди. У диққат марказида бўлиш вазифасининг бир қисми эканлигини тушунади", дейилган хабарда.
Манбанинг қўшимча қилишича, шаҳзода қирол лавозимини эгаллашни катта шараф ва имтиёз деб билади.
"У учун биринчи ўринда ҳар доим монархия ва оиласи туради", дейилган манбада.
Хулоса қилинишича, йиллар давомида Уильям тахтга "лойиқ эканини кўпроқ исботлаган".
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November
Qora dengizda dron kemaga hujum qildi
15 November