Шаҳзода Уильям ва рафиқаси Қиролича Елизавета II вафотидан кейин миллиардерга айланди
Олам
−
12 Сентябрь 2022
35971Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон қиролича Елизавета II вафоти ва бунинг натижасида янги унвонларни қўлга киритгандан сўнг миллиардерга айланишди. Бу ҳақда Британиянинг “Daily Star” газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Елизавета II вафотидан сўнг Уильям Корнуол герцоги унвонини дарҳол мерос қилиб олди ва эндиликда Корнуолл ва Кембриж герцоги, Кейт эса Корнуолл ва Кембриж герцогиняси ҳисобланади. 9 сентябрь куни Британия қироли Чарльз III ўғли Уильямни Уэльс шаҳзодаси, рафиқаси Кейтни эса Уэльс маликаси деб эълон қилди. Бу унвондан охирги марта 1997 йилда автоҳалокатда вафот этган Уильямнинг онаси малика Диана фойдаланган.
Газетага кўра, шаҳзода Уилямнинг бойлиги аллақачон 34 миллион фунт стерлинг (39,6 миллион доллар) атрофида баҳоланган эди, бироқ янги унвонларни олганидан кейин шаҳзода Уильямнинг бойлиги ҳозирда 1,1 миллиард фунт (1,2 миллиард доллар)га баҳоланмоқда. Корнуол герцоги ва Корнуол герцогиняси унвонларини олиши катта миқдордаги ер, ўрмонлар, дарёлар ва мулклар Уильям ва Кейтга мерос бўлиб ўтишини англатади, деб ёзади газета.
Турли манбаларга кўра, айни пайтда эр-хотин Англия ва Уэльснинг 20 графлигида 128 минг гектарга яқин ерга эгалик қилишади, уларнинг баъзилари Дартмур миллий боғини ўз ичига олади.
“Қанчалик ғалати бўлмасин, улар энди Дартмурдаги HM қамоқхонасига ҳам эгалик қилишади. Гарчи Уильям “Астон Вилла”ни қўллаб-қувватловчи катта футбол мухлиси бўлса-да, у ҳозир Суррей графлиги крикет клуби томонидан мунтазам фойдаланиладиган “Овал” крикет майдончасига эгалик қилади”, дея таъкидлайди газета.
Бундан ташқари, эр-хотин Лоствитхилдаги (Корнуолл) боғ марказига эгалик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Қиролича Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди. Тахтни унинг ўғли Чарльз эгаллади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь