Шаҳрисабзда автомобиль дарахтга урилиб, ҳайдовчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
11:31 592 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ВАЗ-2105 русумли автомобиль дарахтга урилиши оқибатида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси кеча, 26 октябрь куни соат 23:30 ларда туманнинг “Катта новқат” МФЙ ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлида содир бўлган. 2006 йилда туғилган М.Х. ВАЗ-2105 русумли автомобилни бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ҳайдовчилик ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир катта тезликда йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси26 Октябрь
26 Октябрь