Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
21 Сентябрь 2019
4186Бугун, 21 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
Олтин медаль учун кечадиган жангларни -52 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик Амит ўртасидаги баҳс бошлаб берди.
3 раунд муросасиз ва қизиқарли кечган жанг якуни бўйича Шаҳобиддин Зоировнинг қўли баланди келди ва жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, бугун чемпионлик учун рингга яна 3 нафар ўзбекистонлик кўтарилади.
LiveБарчаси