Шаҳноза Мирзиёева Суриядан қайтарилган аёллар билан учрашди

Жамият

image

Мактабгача таълим вазирлиги 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Суриядан қайтган болалар ва аёллар учун байрам тадбири уюштириб берди. Бу ҳақда Qalampir.uz манбаси хабар бермоқда. 

Тошкент вилоятидаги санаторияларининг бирида ташкил этилган байрам тадбирида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамда Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева иштирок этган. 

Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистонга қайтарилган ижтимоий реабилитация ҳамда соғломлаштириш мақсадида Тошкент вилоятида ҳудудидаги санаторийга жойлаштирил аёллар билан суҳбатлашар экан, уларнинг бошидан кечирган воқеаларини тинглаб, саволларига жавоб берди.

"Ҳар бир бола, у қаерда туғилганлигидан қатъий назар, давлат ҳимояси остида бўлади, оналари эса психологик ва ижтимоий ёрдам билан таъминланади", деган Шаҳноза Мирзиёева.

Бундан аввалроқ, “Меҳр” дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссиясининг Яқин Шарқдан олиб келинган ўзбекистонликлар бўйича баёноти ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу баёнотда Республикага қайтарилган ўзбекистонликлар ижтимоий реабилитация ҳамда соғломлаштириш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудидаги барча керакли шароитлар яратилган санаторийга жойлаштирилганлиги ҳақида айтилганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг