“Шаҳидлар хотираси” мажмуаси нега ўраб олинди? Ҳокимлик изоҳ берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” мажмуаси ўраб олингани билан боғлиқ вазият муҳокамаларга сабаб бўлди. Шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Маълум қилинишича, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган. 

Қайд этилишича, реконструкция жараёнида ҳудуддаги дарахтларга зарар етказмаган ҳолда қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади, рамзий ротонда реконструкция қилинади, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади.

Шунингдек, аҳоли учун маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва “Wi-Fi” худудлари барпо этиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

477

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг