Шаҳар ҳокими ўз жонига қасд қилди

Олам

image

Кеча, 22 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятидаги Темир шаҳри ҳокими Еркин Далмагамбетов ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимиятига яқин манбаларга таяниб, “Диапазон” нашри хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, Темир шаҳар мақомига эга бўлса-да, у кичик аҳоли пункти бўлиб, у ерда икки мингдан ортиқ киши яшайди.

Марҳумнинг вафотини Темир тумани ҳокимияти ҳам изоҳлаган.

“Бу биз учун катта фожиа, биз ҳамкасбимизни йўқотдик. Еркин Далмагамбетов Темир шаҳри ҳокими сифатида бир йилдан ортиқ ишлади. У ўз вазифасини виждонан, юз фоиз бажарган, жуда жиддий, мақсадга интилувчан, тартибли ва босиқ инсон эди. Уни барча ҳамкасблари ва маҳаллий аҳоли ҳурмат қиларди, унга яхши муносабатда бўлишарди”, деган Темир тумани ҳокими Алмас Жақсиликов.

Ҳоким 20 декабрь куни кечки соат тўққизлар атрофида ўлик ҳолда топилган. Норасмий маълумотларга кўра, ўша куни у дўстлари билан учрашган. Туман ҳокимияти фожиали ҳодисани тасдиқлаган.

“Жасад уйида топилди. Ҳозирда ҳар томонлама текширув олиб борилмоқда”, деган Алмас Жақсиликов.

Еркин Далмагамбетовнинг икки никоҳдан олти нафар фарзанди бўлган.

“Аниқ ҳолатлар ўрганилмоқда, тергов давом этмоқда. Бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди”, дейилади полиция хабарида.

Еркин Далмагамбетов 46 ёшда бўлган. У 2024 йил 3 июндан буён Темир шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финляндия парламентининг биносида депутат ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ақтобе Еркин Далмагамбетов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар