ШҲТнинг “Толибон”га муносабати қандай?
Олам
−
18 Сентябрь 2021
6538“Толиблар билан мулоқот ўрнатиш керак, бироқ Афғонистондан чиқадиган таҳдидларга ҳам қаршилик кўрсатиш фавқулодда муҳим”. Бу ҳақда кеча, 17 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Душанбеда ўтган юбилей саммит якунидаги декларацияда эълон қилди.
ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари Афғонистондан шошилинч тарзда чиқиб, бутун минтақадаги хавфсизликка путур етказган АҚШнинг жавобгарлигини кўрсатди. “Толибон” америкаликлар ташлаб кетган ҳарбий техникани ўзлаштирди. Бироқ, мамлакатда Ғарб иттифоқчиларининг йигирма йиллик мавжудлигининг бошқа излари йўқ: ижтимоий-иқтисодий аҳвол фалокат ёқасида.
ШҲТ раҳбарлари “Толибон”ни жамоат ҳаётини нормаллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз ваъдаларини бажаришга чақирди, чунки Афғонистон Евроосиёнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
ШҲТ саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хориждаги активларини блокдан чиқаришни таклиф қилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15