ШҲТнинг БМТдан фарқи нима?

Интервью

image

Бугун, 15 сентябрь куни Самарқандда бошланиши кутилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари саммити бутун дунёда ҳафта мавзуси бўлиб турибди. Ташкилотнинг мақсад ва вазифалари муҳокама қилиниши билан бирга, унинг бошқа ташкилотлардан фарқи нимадалиги ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлими бошлиғи Комил Арипов  ШҲТ бошқа ташкилотлар, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан қандай фарқ қилишини тушунтириб берди. 

“БМТ глобал характердаги халқаро универсал ташкилотдир. Бироқ, унда амалдаги қарор қабул қилиш принципи (кўпчилик ёки мутлақ кўпчилик) ушбу Ташкилот ичида келишмовчиликларнинг юзага келтиради. Шунинг учун, жаҳон ҳамжамияти БМТни алоҳида иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг, "қарор қабул қилиш марказлари"нинг ўзига хос позициясига айланиб қолган. Ва бу ШҲТ ва БМТ ўртасидаги асосий муҳим фарқдир”, дейди у QALAMPIR.UZ саволларига жавобан.

Унинг айтишича, ШҲТнинг асосий вазифалари сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий соҳаларда, шунингдек, таълим, энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа йўналишларда кўп тармоқли ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Ташкилот минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилган. Бу эса ҳал қилиниши керак бўлган вазифаларнинг кўп тармоқли хусусиятини, Ташкилотнинг универсаллигини кўрсатади.

“Аммо ШҲТнинг асосий жозибадорлиги иқтисодий, ҳарбий ривожланиш даражасидан ёки эришилган халқаро обрў-эътибордан қатъи назар, унинг аъзоларининг тенг ҳуқуқлилигидир. ШҲТ Низомида Ташкилот қарорлари консенсус асосида қабул қилиниши белгиланган”, дейди эксперт.

Шунингдек, у Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити ғарб тузилмаларига қарши ҳарбий кучга айланиши мумкинлиги ҳақидаги халқаро оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган турли хабарларга ҳам ўз муносабатини билдирди.

“Албатта, дунёдаги геосиёсий қарама-қаршилик шароитида жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 22 фоизини ташкил қилувчи  ушбу иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қудратли ташкилотни ўзига оғдиришга уринишлар кузатилмоқда ва келгусида ҳам кузатилади. Бироқ, ШҲТ ўзаро ҳамкорликка очиқ ташкилот бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади ҳам.

Ўзбекистоннинг ШҲТнинг устувор йўналишлари ва истиқболларига оид позициялари ва ёндашувлари доимо аниқ бўлиб келган. Ўзбекистон доимий равишда мазкур ташкилотнинг фаолиятида асосий эътиборни иқтисодий йўналишга қаратишни мақсадга мувофиқ деб билади”, деди Комил Арипов.

Мутахассис ШҲТ Низомига кўра, унинг асосий фаолияти аъзо давлатларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва конструктив ҳамкорлигига кўмаклашиш, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни биргаликда таъминлаш ва сақлашга қаратилганини алоҳида урғулар экан, Ўзбекистон фақат тинчлик тарафдори эканини қўшимча қилди.

Ҳулкар Муртазоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг