ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Остонада йиғилади
Олам
−
05 Июнь
5510Жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламли долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.
“Форумда кузатувчи давлатлар раҳбарлари ва мулоқот бўйича ҳамкорлар иштирок этиши кутилмоқда”, дейилади Оқўрда хабарида.
Маълумот учун, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ШҲТнинг аъзолари ҳисобланади. Беларусь, Мўғулистон ва Афғонистон эса ташкилотдаги кузатувчи давлатлардир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити онлайн форматда ўтказилган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь