ШҲТ ва КХШТ давлатлари раҳбарлари илк бор Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади

Олам

image
0:00
0:00
download

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Душанбеда илк бор Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“2021 йил 17 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади”, дейилган хабарда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – минтақавий халқаро бирлашма. Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташкилотнинг тўлақонли аъзолари ҳисобланади. ШҲТда тўртта давлат кузатувчи мақомига эга (Aфғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон), яна олти давлат ташкилотда мулоқот ҳамкори мақомига эга (Aрманистон, Озарбайжон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка). 2021 йилда ШҲТга Тожикистон раислик қилмоқда.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти

Коллектив хавфсизлик шартномаси 1992 йилда Тошкентда имзоланган, 2002 йилда тегишли ташкилот тузишга қарор қилинган. КХШТга Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо. Тожикистон 2020-2021 йилларда КХШТга раислик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг