ШҲТ бир қутблиликка самарали қаршилик кўрсата олади – Эрон
Олам
−
08 Март 2023
7227Эрон Президенти Иброҳим Раисий Теҳронга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Чжан Мин билан учрашди. Бу ҳақда Эроннинг ISNA агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув чоғида Раисий ўз мамлакати ШҲТ давлатлари билан дўстлик ва ўзаро ҳамкорликка катта аҳамият беришини таъкидлаган.
Президентнинг сўзларига кўра, ушбу ташкилотга аъзо давлатлар аҳоли сонининг кўплигидан ташқари, бой табиий ресурслар ва кенг ҳудудларга эга. Бу эса ШҲТга халқаро муносабатлар тизимида муҳим роль ўйнаш ва “бир қутблиликка самарали қаршилик кўрсатиш” имконини беради.
Ўз навбатида, ШҲТ Бош котиби Чжан Минг ҳам Эрон ўзининг бой тарихини ҳисобга олган ҳолда ШҲТнинг фаол аъзосига айланиши мумкинлигига ишонч билдирган.
Маълумот учун, 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити Эрон Президенти Иброҳим Раиси ҳам иштирок эган. Саммитда Эрон ШҲТга аъзо давлат мақомини олиши бўйича мажбурият меморандуми имзоланган. Тегишли мажбуриятларни бажаргандан сўнг, мамлакат ташкилотга аъзо бўлишнинг расмий тартибини якунлайди.
LiveБарчаси