Севара Назархон АҚШ давлат котибининг севимли қўшиқчилари рўйхатидан жой олди
Маданият-санъат
−
05 Январь 2022
10944АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 2021 йил якунида ўзининг энг ёқтирган ашулалари рўйхатини эълон қилди. 36 та қўшиқ жой эгаллаган плейлистда Севара Назархоннинг "На паузу" қўшиғи ҳам бор.
“Мусиқа одамларни бирлаштиради – у чегараларни ва бизни ажратиб қўядиган бошқа нарсаларни ортда қолдиради. Мен йил давомида тинглаган севимли қўшиқларим жой олган плейлистим рўйхатини сиз билан баҳам кўрамоқчиман. Умид қиламанки, сиз ҳам мен каби завқланасиз”, дея ёзиб қолдирган Блинкен ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Маълум бўлишича, Энтони Блинкеннинг севимли қўшиқларидан иборат бўлган иккита плейлисти бор. Бири маҳаллий хонандаларнинг қўшиқларидан тузилган бўлса, иккинчисига у хизматда бўлган мамлакатларни эслатувчи тароналар жамланган.
АҚШ Давлат котибининг севимли мусиқалари жамланган плейлистида афғонистонлик хонанда Ориёна Сайидни "Нафасам" қўшиғини ҳамда тожикистонлик хонанда Сафармуҳаммад Рустамнинг "Камароб" номли ашуласини ҳам кўриш мумкин.
Рўйхатдан Севара Назархон билан бир қаторда ҳиндистонлик қўшиқчи Аржит Сингҳ, покистонлик Аруж Афтаб томонидан ижро этилган қўшиқлар ҳам жой олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь