Сеулда ўзбекистонлик қарийб 5,1 млн долларлик квартира сотиб олди
Олам
−
10 Март
16669Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрининг Сеочо-гу туманидаги машҳур “Banpo Xi” мажмуасидан 7,4 миллиард вонга (5 млн 87 минг доллар) квартира сотилди ва уни харид қилган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Бу ҳақда “Chosun Biz” хабар берди.
Маълум қилинишича, асли ўзбекистонлик бўлган 41 ёшли А. исмли шахс ўтган йилнинг ноябрь ойида 244 кв майдонга эга квартирани 7,4 миллиард вонга сотиб олган.
“Бу ҳудуддаги энг юқори нарх бўлиб, олдинги сотувдан 300 миллион вон қиммат”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, олувчи манзили Тошкент шаҳрида жойлашган “Корея-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт клиника”си сифатида кўрсатилган. Фуқаро 28 февралда мулкни ўз номига расмийлаштиришни якунлаган.
“Эҳтимол, 7,4 миллиард воннинг тўлиқ миқдори нақд пулда тўланган, чунки мулк ҳужжатида ипотека йўқ”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Тренддагилар

