Сеулда тарихда илк бор соат 21:00 дан кейин “ҳаёт тўхтайди”

Олам

image

Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги дўконлар, кинотеатрлар ва бошқа муассасалар соат 21:00 дан кейин ёпилади. Бундан ташқари, шаҳар тарихида илк марта кечқурун кўча ёритилиши ўчирилади. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар бермоқда.

Чекловлар эртага, 5 декабрь куни кучга киради. Сеул мэри Со Чжон Хёпнинг сўзларига кўра, шаҳар "жуда хавфли инқирозни бошдан кечирмоқда" ва "ортга чекинадиган жой йўқ".

“Эртадан бошлаб Сеул соат 21: 00 да тўхтайди”, деган у.

Янги чоралар тўғрисидаги қарор 3 декабрь куни шаҳарда бир суткада коронавирусга чалинганлар сони 295 кишига (бутун Корея бўйича 629) етганидан кейин қабул қилинди.

Чекловлар майдони 300 квадрат метрдан ортиқ бўлган дўконлар, кинотеатрлар, гўзаллик салонлари, офис биноларига киритилади. Улар эрталаб соат 5:00 да очилиши мумкин. Кичик дўконлар (300 квадрат метргача) ўз ишларини давом эттиришлари, умумий овқатланиш муассасалари етказиб бериш билан шуғулланишлари мумкин.

Бундан ташқари, соат 21:00 дан кейин автобуслар ва метро ҳаракати 30 фоизга камаяди. Ўрта ва олий мактаб ўқувчилари 7 декабрдан масофавий ўқишни бошлайди. Спорт заллари, музейлар, концерт заллари ва кутубхоналар иш вақтидан қатъи назар бутунлай ёпилади.

Маълумот учун, Кореяда COVID-19 касаллигига чалинганларнинг умумий сони 37 мингга яқинлашмоқда. Тахминан 550 киши ҳалок бўлди, 27 минг киши соғайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Жанубий Кореяда

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг