Сеск Фабрегас “Челси” бош мураббийи бўлиши мумкин
Спорт
−
26 Март 706 1 дақиқа
Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийлик лавозими учун Сеск Фабрегас номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Челси” скаутлари Фабрегаснинг А Сериядаги ишини диққат билан кузатиб бормоқда. Лондон клуби унинг замонавий ўйин услуби ва ёш истеъдодларни ривожлантириш қобилиятини юқори баҳолайди.
Амалдаги бош мураббий Лиам Росеньорни ишдан бўшатиш бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган. Клуб раҳбарияти унга ишонч билдирган. Бироқ агар жамоа кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасига чиқмаса, Росеньор ишдан бўшатилиши мумкин.
Маълумот учун, ҳозирда Фабрегас “Комо” жамоасини бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа Италия А Серияси 30 туридан сўнг 57 очко жамғарган ҳолда 4-поғонада бормоқда. Испаниялик мутахассиснинг Италия жамоаси билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Live
Барчаси