Сергей Румас Мирзиёев қабулида бўлди

Жамият

image
Лукашенко Мирзиёев юборган уруғлардан қовун етиштирди north_east

Лукашенко Мирзиёев юборган уруғлардан қовун етиштирди

Бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида пойтахт Тошкентда бўлиб турган Беларусь Республикаси Бош вазири Сергей Румасни қабул қилди.

Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, сўнгги йилларда олий даражада ўзаро ишончга асосланган мулоқот йўлга қўйилгани туфайли Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари принципиал жиҳатдан янги даражага кўтарилганини таъкидлади.

Сергей Румас Ўзбекистон Президентига илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. 

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суришдан, шунингдек, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.

Жорий йил август ойига Беларусга амалга оширилган олий даражадаги расмий ташриф якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг