Сергелидаги цех ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 9 август куни Тошкентнинг Сергели туманидаги паралон цехи ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

9 август куни соат 12:23да, Тошкент шаҳар Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси 1-уй, Сергели кичик саноат зонаси худудида жойлашган паралон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғин жойига зудликда 7 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 12:28да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:50да қуршаб олинган. Соат 13:04да ёнғин ўчирилган.

Ёнғиндан цех биносининг 5000 кв метр майдондаги қурилмалари  сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 150 кв метр майдони ёниб зарарланган.

Ёнғин пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилиши оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғинни сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг