Сергелидаги омборхонага ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
14 Май 6725 1 дақиқа
Бугун, 14 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:03 да Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётгани тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган. Хабарга асосан 11:05 га ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф қилишга ҳаракат қилган.
Билдирилишича, вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Қўшимча малумот эса тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ҳудудидаги чиқинди сақлаш жойида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси