Сергелида “дом”да ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
27 Январь 2022 7680 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Сергели туманида кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бири ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 27 январь куни 12:47 да “Янги Сергели” МФЙ Сергели 8-А даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида содир бўлган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг 3 квадрат метр майдонида ошхона жиҳозлари ёниб зарарланган. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь