Сергели метро линияси қачон ишга туширилиши маълум бўлди

Жамият

image

Бугунги кунда пойтахтда метро қурилиши бўйича учта лойиҳа – Сергели, Яшнобод ер усти ҳалқа метро йўллари ҳамда Юнусобод ер ости метро қурилиши давом этмоқда, дея хабар берди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 ноябрдаги қарорига мувофиқ узунлиги 6,8 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши ишлари қизғин олиб борилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати – 170,1 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 

Сергели метро линияси бугунги кунгача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда. Яъни, мазкур йўл кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади. «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамияти томонидан асосий лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра ушбу йўналишдан 6 та бекат ўрин олган.

Бугунги кунда ушбу ҳудудда 221 та эстакада таянч устунларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари олинди. 158 та котлованда шағал ташлаш ва бетон қатлами билан тайёрлаш ишлари тугатилди. 21 та котлованда пойдеворнинг ростверкни бетонлаш жараёни амалга оширилди. Шунингдек, 119 дона ригел монтаж қилинди. 296 дона оралиқ қурилмалари (балкалар) ўрнатилди. 5 та вагондан иборат метро поездига мўлжалланиб қурилаётган бекатлар усти енгил металл конструкцияларидан ишланган арк кўринишидаги каркасга ўрнатилган композит материалли ёпма (навес) билан ёпилади. Йўловчиларнинг станцияга киришлари учун бир томондан 3 та эскалатор ва иккинчи томондан имконияти чекланган фуқаролар учун лифт ўрнатилиши кўзда тутилган. Шу томонда яна авария ҳолатларида фойдаланиш учун зиналар ўрнатилади. 

Ушбу линияни 2019 йил охирига қадар қуриб фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

метро Сергели

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made