Сербиянинг собиқ президенти вафот этди
Олам
−
03 Июль 2023
5254Кеча, 2 июль куни Сербиянинг собиқ президенти Милан Милутинович 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг Instagram’даги саҳифасида мамлакат ташқи ишлар вазири Ивица Дачич маълум қилди.
“Милан Милутинович, Сербия Республикасининг собиқ президентига сўнгги салом”, дейилади изоҳда.
“Tanjug“ агентлигининг хабар беришича, Сербиянинг амалдаги раҳбари Александр Вучич мамлакат собиқ президентининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик телеграммасини йўллаган.
Маълумот учун, Милутинович 1997 йилдан 2002 йилгача Сербия раҳбари бўлган. Бунгача у Югославия ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган. Сиёсий фаолияти давомида у Сербия таълим ва фан вазири, шунингдек, Югославиянинг Грециядаги элчиси бўлган.
Президентлик муддати тугагач, Гаагадаги трибунал Милутиновични Косово ва Метохиядаги можаролар пайтидаги қирғин ва депортацияларда айбдор деб топган. 2009 йилда сиёсатчи тўлиқ оқланган.
LiveБарчаси