Сербиядаги энг йирик савдо маркази ёниб кетди
Олам
−
13 Август 2021
3384Сербия пойтахти Янги Белграддаги энг йирик савдо марказларидан бири ёниб кетди. Бу ҳақда маҳаллий РТC канали хабар берди.
Маълум бўлишича, олов билан курашга 50 та техника ва 125 та ўт ўчирувчилар жалб қилинган бўлиб, улар 7 соат давомида оловни ўчиришга ҳаракат қилган.
Ҳозирга қадар олов тарқалиши тўхтаган, аммо биринчи қаватда ҳамон ёнғин давом этяпти. Ёнғинни тўлиқ ўчириш яна икки ёки уч кун давом этиши мумкин.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, дастлаб бинода қаттиқ портлаш овози эшитилган, сўнг савдо марказидан қора тутун ва олов осмонга кўтарилган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
"Биз савдо марказининг бир қисмини қутқариш учун қўлимиздан келганини қилдик, лекин вазият жуда ёмон эди", деди Ички ишлар вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Лука Чеаусич.
Савдо мажмуасининг тепа қисмида бўлган ёнувчан материаллар ва матолар ёнғинни авж олишига сабаб бўлган. Aйниқса, том бўйлаб тарқалган олов ўт ўчирувчиларнинг ишини янада мураккаблаштирган.
Қувонарлиси, ёнғин юк тўла машиналар турган жойга етиб бормаган.
LiveБарчаси