Сербияда вокзалнинг бир қисми қулаб тушди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
01 Ноябрь
4192Сербиянинг Нови-Сад шаҳридаги темирйўл вокзалларидан бирида бетон соябон одамлар устига қулаб тушди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлган, 3 киши жароҳат олган. Бу ҳақда "Радио-телевизија Вој" хабар берди.
Қайд этилишича, Сербиянинг иккинчи энг йирик шаҳри вокзалида маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида узунлиги 50 метр бўлган шиша, металл ва бетондан ясалган соябон қулаб тушган. Бино 1960 йилларда қурилган бўлиб, сўнгги йилларда у ерда Белград-Будапешт юқори тезликдаги темирйўл линиясини қайта қуриш ва модернизация қилиш доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Шунга қарамай, Сербия давлат корхонаси – “Темирйўл инфратузилмаси” бугун қулаган соябон таъмирланмагани ҳақида маълум қилган. Ҳозирги вақтда воқеанинг барча тафсилотлари ва сабаблари аниқланмоқда. Ҳодисанинг оқибатларини бартараф этиш учун тахминан 80 нафар қутқарувчи ва кўплаб техника жалб қилинган.
Маҳаллий қон қуйиш маркази жабрланганлар учун аҳолидан қон топширишни сўраган. Воқеа жойига шаҳар мэри Милан Журич ва Сербия Ички ишлар вазири Ивица Дачич ҳам етиб борган. Республика Президенти Александар Вучич ҳам Нови-Садга йўл олган.
LiveБарчаси