Сербияда ҳукуматга қарши намойишлар бошланди
Олам
−
23 Декабрь
3576Кеча, 22 декабрь куи Сербия пойтахти Белград марказида ўн минглаб одамлар Президент Александр Вучич ва унинг Сербия прогрессив партиясига (SNS) қарши норозилик билдириш учун йиғилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум қилинишича, аҳоли ҳукуматни ўтган ой 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган темирйўл вокзалининг томи қулашида айбдор сифатида кўрмоқда.
Мухолифат етакчилари ва жамоатчилик авария ҳукуматдаги коррупция ва қариндош-уруғчилик сабаб бўлган сифатсиз қурилиш оқибатида юзага келганини айтиб, бир неча бор кўчага чиққан.
“Ҳукмрон коалиция айбловларни рад этди ва Вучич айбдорлар жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, намойишчилар “Вучич, ўғри!”, “Қўлларингда қон”, деган ёзувларни кўтариб, шаҳар бўйлаб ҳаракат қилган.
“Биз бу ерга 2012 йилдан бери (Вучичнинг партияси ҳокимиятга келганидан) бери содир бўлаётган ҳамма нарсани тўхтатинг, дейиш учун келдик. Коррупция ва қариндош-уруғчиликка чек қўйилишини истаймиз”, деган намойишчилардан бири.
Маълумот учун, Сербияда темирйўл вокзалидаги фожиа муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб намойишлар бир ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда.
LiveБарчаси