Сербия Президентига суиқасд тайёрлангани маълум бўлди

Олам

image

Сербия полициясида мамлакат Президенти Александр Вучичга суиқасд тайёрланаётгани тўғрисида тезкор маълумот мавжуд. Суиқасд Белградда 27 январь – ўрта аср Сербия давлати асосчиси Стефан Неман ёдгорлиги очилган куни содир бўлиши мумкин эди. Бу ҳақда Сербия Жиноий полиция бўлими бошлиғи Богдан Пушич маълум қилди.

Унга кўра, Белграддаги ёдгорликнинг очилиш маросимида унинг ҳаётига суиқасд қилишга уринишгани сабабли 850 дан ортиқ махсус кучлар давлат раҳбарини ҳимоя қилиш учун қатнашган.

Жорий йилнинг 4 февраль куни Сербия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари махсус операция давомида Белградда уюшган жиноий гуруҳнинг 17 аъзосини ҳибсга олди. Уюшган жиноий гуруҳ футбол мухлислари гуруҳи сифатида ниқробланган, шунинг учун ҳибсга олишлар ва тинтувлар “Партизан” ва “Раико Митиc” стадионларида (“Црвена Звезда” клубининг уй аренаси) бўлиб ўтган. 

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, гуруҳга тегишли квартиралардан иккита снайпер милтиғи топилган. Ҳибсга олинганлар қотиллик, одам ўғирлаш, товламачилик ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланмоқда. Шу билан бирга, ҳибсга олинганларнинг Вуcичга қилинган суиқасдга алоқадорлиги тўғрисида аниқ тасдиқланган маълумотлар ҳали эълон қилинмаган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Александр Вучич ўтган йилнинг 20 октябридаги халққа махсус мурожаатида мафияга қарши уруш эълон қилганди. Кейинчалик Сербия Президенти жиноятчилар давлатни мағлуб эта олмаслигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг