Сентябрда неча киши коронавирусдан ўлгани маълум бўлди

Жамият

image

Сентябрь ойида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан 154 нафар, пневмониядан 58 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174879 (+471) нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 471 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    15 нафари Андижон вилоятида,
•    10 нафари Бухоро вилоятида,
•    9 нафари Жиззах вилоятида,
•    6 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    5 нафари Навоий вилоятида,
•    15 нафари Наманган вилоятида,
•    44 нафари Самарқанд вилоятида,
•    12 нафари Сирдарё вилоятида,
•    3 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    28 нафари Фарғона вилоятида,
•    11 нафари Хоразм вилоятида,
•    102 нафари Тошкент вилоятида,
•    192 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: 

•    Қорақалпоғистон Республикасида 19 нафар,
•    Андижон вилоятида 7 нафар,
•    Бухоро вилоятида 10 нафар,
•    Жиззах вилоятида 17 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
•    Наманган вилоятида 14 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 38 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
•    Фарғона вилоятида 32 нафар,
•    Хоразм вилоятида 13 нафар,
•    Тошкент вилоятида 110 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 222 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 169866 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1245 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made