“Сеники ҳам эмас, меники ҳам”. Жиззахда ака укасига берилган отхонани ёқиб юборди
3-саҳифа
−
29 Ноябрь 2022
14364Жиззахда отхона укасига берилганидан норози ака унга ўт қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Шароф Рашидов тумани “Нурафшон” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Ж. ўзининг отхонаси ҳамда у ердаги мол-мулкларини ўғли А.С.га берган.
Бундан норози бўлган катта ўғил С.А. отхонага бензин сепиб, ёқиб юборган.
Оқибатда қиймати 102 миллион сўмлик 17 бош от ҳамда 145 миллион 700 минг сўмлик беда ғарами ёниб кетган. Шунингдек, отхонанинг том қисмига ҳам ўт кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси