Сенаторларга гувоҳномалари топширилди
Жамият
−
19 Январь 2020
8087Бугун, 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларига гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари топширилди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қонунчиликка кўра, (Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14-моддаси) Марказий сайлов комиссияси Сенат аъзосига гувоҳнома ва кўкрак нишони беради. Шундан келиб чиқиб Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сенаторларга гувоҳномалар ва кўкрак нишонларини топширди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси 2020 йил 20 январь куни бўлиб ўтади.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь