Сенатор: ЙПХ ходимлари инсоний муносабатлар, муомала маданияти бўйича ўқитиладими?

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 28 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти. Ялпи мажлисда сенаторлар Ички ишлар вазирлиги ходимлари, хусусан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг муомала маданияти, мулоқотдаги қўполлигини танқид қилди.

Сенатор Гулистон Аннақиличева Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатовга юзланиб, вазирлик ходими бирор ҳолат юзасидан танбеҳ бераётганда одамгарчилик билан тушунтириш мумкинку деб, таъкидлаб ўтди.

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги (таҳр. Йўл-патруль хизмати) учун масъул бўлган ходимлар одоб, инсоний муносабатлар, муомала маданияти бўйича ўқитилиб, семинарлар қилинадими? Муаомала одамгаричилик билан йўлда тўхтатиб, танбеҳ бераётган пайтда қўполлик қилмасдан ишлаш мумкинку. Булар ўргатиладими?”, деди Гулистон Аннақиличева.

Азиз Тошпўлатов Сенаторнинг саволига жавобан тизимда қўпол ходимлар борлигини яна бир бор тан олиб, бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича кенгаш тузилганини маълум қилди.

“Ходимларни ўқитиш бўйича жуда кўп ишлар амалга ошириляпти. Ҳақиқатда тарбиясиз, қўпол муомалада бўладиган ходимларимиз бор. Бу бизнинг айбимиз. Академиядан ташқари малака ошириш институтлари очилди. Ҳар бир ходим бу ерда 3 ойдан 6 ойгача ўқитиляпти, тарбияланяпти. Ўтган йили уларни ахлоқий тарбиялаш учун жамоат кенгашлари тузилди”, деди Тошпўлатов.

Айни масала юзасидан, Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам муносабат билдирди. Вазирлик тасарруфида академия борлигини айтиб зтди.

“Муомала маданияти бўйича сенаторлар орасидаги муҳокамаларда кўплаб эътирозлар бўлди. Ҳудудларда бўлаётган воқеаларда кўриняптики, ИИВ ходимларининг ўзларини тутишида муаммо бор. Сизларда академия бор. Сизлар катта ишлар қиляпсизлар, ходимларни ўзгартиряпсизлар. Лекин қачон ўзгариш бўлади?”, деб фикр билдирди Танзила Норбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ялпи мажлис

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made