Сенат мажлиси ўз ишини бошлади
Жамият
−
30 Ноябрь 2019
4515Бугун, 2019 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Сенат раиси Танзила Норбоева мажлисни очиқ деб эълон қилди.
Ялпи мажлисда 86 нафар сенатор иштирок этмоқда.
Ялпи мажлис кун тартибига 17 масала киритилган бўлиб, шундан ўнтаси қонунлардир.
Жумладан, мажлисда “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”, “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”, “Банкротлик тўғрисида”, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонунлар муҳокамадан ўтказилади.
Бюджет, меҳнатга ҳақ тўлаш, бола ҳуқуқлари, тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ бир қанча қонунларга эса ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
“1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённома (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги ижроси юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йилги харажатларига ўзгартиш киритиш, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.
Давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва Тошкент вилоятидаги чегара божхона постлари фаолиятини ўрганиш натижаси юзасидан, Арзон уй-жойлар қуриш жараёнидаги муаммолар юзасидан ҳамда Аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш жараёнидаги муаммолар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш мажлис кун тартибидан ўрин олган.
LiveБарчаси