Сехудо Янга қарши жанг учун нархини айтди

Спорт

yancha

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо супер енгил вазн тоифасида Петр Янни осонгина мағлуб этишига ишонмоқда.

“Мен Россиядан келган хунук картошка – Петр Янни қўлимда Россия байроғини ушлаб, ўз ватандошлари олдида калтаклашни жуда истардим. Ҳа, мен ўша йигитни қўяман. У – ажойиб жангчи. Мен позиция, хотиржамлик ва масофа ҳақида гапирадиган бўлсам, Ян буни жуда яхши уддалайди. Лекин мен жуда катта рақибман ва бу одам учун ноқулайман. Жанг учун пул билан тўла сумка жўнатинг”, дейди Сехудо.

Шунингдек, Сехудо ўзини Алжамейн Стерлинг билан таққослаб, асосий мақсади пул эканини таъкидлади: 

“Мен Алжамейн Стерлинг эмасман. Ҳар икки чемпиондан кўра яхшироқ ҳаракат қила оламан. Баскетболда Майкл Жорданга ўхшашимни айтиб ўтай. Ахир, мен бу ҳақда хоҳлаганимча гапира оламан, лекин маош белгиланмаса, октагонга чиқмайман”.

Эслатиб ўтамиз, Ян 2021 йил 7 март куни UFC 259 турниридан ўрин олган Алжамейн Стерлингга қарши жангнинг тўртинчи раундида тақиқланган тизза зарбаси йўллаган. Шу сабабли ғалаба Стерлингга берилган ва Петр чемпионлик камаридан маҳрум бўлган. Жанг тўхтаган пайтда Ян очколар ҳисобига кўра олдинда бораётган эди.

Эркин кураш бўйича Пекин Олимпиадаси чемпиони ҳисобланган Генри Сехудо сўнгги бор 2020 йилнинг май ойида UFC 249 мусобақасида жанг қилган ва Доминик Круз устидан техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, супер енгил вазн тоифасидаги камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Ушбу мусобақа якунлангач, UFC’ни тарк этишини эълон қилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Петр Ян Сехудо

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг