Хавфсизлик соҳасида янги ўйинчи
Бизнес
−
16 Ноябрь 4612 2 дақиқа
Хавфсизлик ҳар бир инсон учун ҳаётдаги энг устувор масалалардан бири. Уй ва тижорат объектидаги кучли кузатув ва назорат ҳар доим долзарб бўлиб келган. Бунда эса албатта, камералар ҳамда бошқа кузатув тизимлари муҳим аҳамият касб этади.

Шу пайтгача хавфсизлиги юқори даражада таъминланган, кучли қўриқлов тизимига эга бўлган уй деганда одатда фақат бадавлат инсонларнинг турар-жойлари кўз олдингизга келгани табиий. Чунки ишончли кузатув тизимлари ҳар доим яхшигина маблағ талаб қилган.

Аммо энди Ўзбекистонга бундай ортиқча сарф-харажатга чек қўядиган шу соҳадаги янги ўйинчи кириб келди. Бу – 7Tech Security. Компания ўзининг ИП-видеокузатув камералари, домофонлар, видеодомофонлар ва киришни назорат қилиш тизимлари каби 46 турдаги маҳсулотларини таклиф қиляпти

7Tech Security уйингиз ва бизнес объектингиз учун туну кун ўта ишончли кузатув ва хавфсизликни тақдим қилади. Буларнинг барчаси энди қулай нархлар, юқори сифат ва мукаммал сервиси билан амалга оширилади.
.jpg)
Ушбу бренд ҳозирда бутун МДҲ давлатлари орасида фақат Ўзбекистонда мавжуд. Шунингдек, 7Tech Security ни Ўзбекистон бозорида қолганлар билан бемалол қила олишига ишонилмоқда. Бунда унга юқори сифат, адолатли нархлар ва энг илғор технологиялар билан интеграция қилингани қўл келади.

Чунки 7Tech Security нинг тақдимотида унинг маҳсулотлари сунъий интеллект ёрдамида қолган камералардан анча ақллироқ экани, бир нечта функцияларни бажариши туфайли бир вақтда 10 та камерани ўрнини боса олиши та”кидланди.

Унинг камералари ўзидаги ақлли функциялар орқали инсонни ҳайвонда ажратган ҳолда, мулкингизга фақат бегона одам кириб келганда махсус сигнал беради. Яна бир қулай томони, 7Tech Security уйингиз ва бизнес объектингиз учун эшикдан киришдаги домофондан тортиб камераларгача қамраб олган. Уларни барчасини эса сиз бир илова орқали кўриб, бошқариб туришингиз мумкин.

“Хафвсиз уй” ва “Хафвсиз офис” бу —7Tech Security нинг асосий концепцияларидир. Шундай экан, тинчингиз ва мулкингизни 7Tech Security билан ҳимоя қилинг!
Шоурум манзили: Арнасой - 32-1
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси